Тошкентдаги машҳур Human House галереясида ёнғин содир бўлди. Фоторепортаж
Яккасарой туманида жойлашган пойтахтнинг машҳур Human House галереясида 26 ноябрь куни ёнғин юз берди. Олов ошхонани эгаллаб олди ва қўшни кафега ҳам ўтди. Ички ҳовли ва ҳунармандларнинг буюмлари қўйилган асосий хоналарга зарар етмади. Жабрланганлар йўқ. Gazeta ёнғин рўй берган жойда бўлди.